РИНОМАКС АКТИВ ТАБ
РИНОМАКС АКТИВ ТАБ

  • АТС коди : N02ВЕ51
  • ХПН : Парацетамол, кофеин, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.
  • Дори шакли : Таблеткалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : ЎРК белгиларини бартараф қилиш учун восита.

Инструкция по применению

Для специалистов здравоохранения

Фармакологик хусусиятлари
Мажмуавий препарат бўлиб, таркибига кирувчи компонентларни хусусиятлари билан боғлиқ жамланма таъсир кўрсатади.
Парацетамол: анальгетик-антипиретик бўлиб, кўпроқ марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири ҳам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантиришга сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ва таъсирини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Кофеин: бош мия қон томирлари тонусини оширади, юрак ишини рағбатлантиради, спазмолитик таъсир кўрсатади, парацетамолнинг оғриқни қолдирувчи таъсирини кучайтиради. Препарат шунингдек орқа мия рефлектор кўзғалувчанлигини оширади, нафас ва томирларини ҳаракатлантирувчи марказларини қўзғатади. Унинг таъсирида мия томирлари, айниқса кенгайган томирлар тораяди, эрготаминни сўрилиши ҳам яхшиланади. Тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради, меъданинг секретор фаолиятини оширади.
Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин, томирларнинг a-адренорецепторларини рағбатлантирувчиси бўлиб, юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини чақиради ва артериал босимни оширади. қорачиқларни кенгайишига ёрдам беради ва глаукомада кўз ички босимни пасайтириши мумкин. Мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан камроқ давом этади. Нафас йўлларининг шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, унинг томирларининг торайишини чақиради. Бу бурун йўлларининг шиллиқ қаватини яллиғланиш натижасида пайдо бўлган шишини вақтинчалик камайтиради.
Хлорфенирамин малеати: Н1-рецептор гистаминнинг антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) олдини олади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг самарасини йўқотмайди. Препаратнинг таркибида у қўшимча буруннинг битишини, тумовни ва акса уришни камайишини таъминлайди.
Препарат умуман олганда антигистамин, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши
- тумов, буруннинг битиши (шиллиқ қаватининг шишиши), бош оғриғи ва ҳароратни кўтарилиши билан кечадиган шамоллаш касалликларида;
- юқори нафас йўлларининг аллергик касалликларида;
- бурун олди бўшлиқларининг яллиғланишида қўлланади.