РИНОМАКС КИДС
РИНОМАКС КИДС

  • АТС коди : Парацетамол, хлорфенирамин малеат, аскорбин кислотаси.
  • ХПН : N02BE51
  • Дори шакли : Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : ЎРК симптомларини бартараф қилиш учун восита.

Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар

РИНОМАКС КИДС

Фармакологик хусусиятлари
Таркибида С витаминни сақлаган, наъматак ҳидли мажмуавий препарат.
Парацетамол: анальгетик-антипиретик бўлиб, кўпроқ марказий нерв тизимидаги простагландинлар синтезини тормозлаши ва камроқ даражада оғриқ импульслари ҳосил бўлишини блоклаши орқали таъсир кўрсатади. Периферик таъсири хам простагландинлар синтезини тормозланиши, оғриқ рецепторларини механик ёки кимёвий рағбатлантиришга сезувчанлигига маъсул бўлган моддалар синтезини ва таъсирини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Хлорфенирамин малеати: Н1-гистамин рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистаминнинг таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) олдини олади, аммо улар ривожланган бўлса, унинг самарасини йўқотмайди. Препаратнинг таркибида у қўшимча буруннинг битишини, тумовни ва акса уришни камайишини таъминлайди.
Препарат умуман олганда антигистамин, оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи ва шишга қарши таъсир кўрсатади.
Аскорбин кислотаси кўпчилик оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида фаол иштирок этади, организмга носпецифик умумий рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Организмнинг мослашиш қобилиятини ва унинг инфекцияларга қаршилигини оширади; регенерация жараёнларига ёрдам беради.

Қўлланилиши
2 ёш ва ундан катта болаларда грипп ва яллиғланиш касалликларининг симптомларини енгиллаштириш учун қўлланади.