ОМЕПРАЗОЛ-НИКА
ОМЕПРАЗОЛ-НИКА

  • АТС коди : A02BC01
  • ХПН : омепразол
  • Дори шакли : капсулалар
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасига қарши воситалар (Н+, К+-АТФ-аза ингибиторлари).

Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар

ОМЕПРАЗОЛ-НИКА

Фармакологик хусусиятлари
Хлорид кислотаси секрециясининг охирги босқичини катализловчи фермент - Н+, К+-АТФ-аза протон насосини ингибирлаши орқали париетал ҳужайраларидан хлорид кислотасининг секрециясини камайтиради. Бунда препарат кислотанинг ҳам асосий, ҳам рағбатлантирилган (табиатидан қатъий назар) секрециясини ингибирланишига ёрдам беради. Кислота секрециясини ингибирланиши бир марта қабул қилинганидан сўнг 24-72 соат давом этади. Препаратни қабул қилиш тўхтатилганида секретор фаоллик 3-5 кундан сўнг аста-секин ўз ҳолига қайтади. Пепсин секрециясини сусайтирмайди, гастриннинг зардобдаги миқдорини оширади, препарат билан даволаш тўхтатилганидан сўнг 1-2 ҳафта давомида у аввалги ҳолатига қайтади.

Қўлланилиши
Меъда ва ўникки бармоқичак ярасини олдини олиш ва даволаш, шу жумладан Н2-рецепторлари антагонистларига чидамли, ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан даволаш оқибатида юзага келган эрозив-ярали шикастланишлар, рефлюкс-эзофагит, Золлингер-Эллисон синдромида қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган беморларда Helicobacter pylori ни йўқотишда (антибиотиклар билан бирга) ҳам қўлланади.