КАЛЬЦИЙ Д3 ВИТАМИНИ БИЛАН
КАЛЬЦИЙ Д3 ВИТАМИНИ БИЛАН

  • АТС коди : А12АХ
  • ХПН : кальций карбонати ва холекальциферол (Д3 витамин)
  • Дори шакли : Апельсин таъмли чайналадиган таблеткалар.
  • Фармакотерапевтик гуруҳи : Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.

Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар

КАЛЬЦИЙ Д3 ВИТАМИНИ БИЛАН

Фармакологик хусусиятлари
Кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Организмда кальций ва Д3 витамини етишмовчилигини тўлдириб, суяк тўқимасини резорбциясини (сўрилиб кетишини) сусайтиради ва зичлигини оширади, тишларни минерализацияси учун зарур.
Кальций нервларда импульс ўтказувчанлигини, мушак қисқаришларини бошқаришда иштирок этади ва қон ивиш тизимининг асосий компоненти ҳисобланади.
Д3 витамини (холекальциферол) кальцийни ичакда сўрилишини оширади.
Кальций ва Д3 витаминини қўллаш, суяк тўқимаси резорбциясини ошишини рағбатлантирувчиси бўлган паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини ошишга тўсқинлик қилади.

Қўлланилиши
Даволаш–профилактика воситаси сифатида қуйидагиларда қўлланади:
- остеопорозни (шу жумладан, менопаузал, сенил, стероид, идиопатик остеопорозни) ва унинг асоратларини (суякларни синишларини) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун;
- организмдаги кальций ва Д3 витаминининг, уларни овқат билан етарли даражада тушмаслиги оқибатидаги танқислигини тўлдириш учун;
- ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, ҳамда жадал ўсиш давридаги болалар (3 ёшдан бошлаб) ва ўсмирларда организмнинг кальций ва Д3 витаминига бўлган эҳтиёж ошганида қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари
“Кальций Д3 витамини билан” препарати ичга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнаш ёки сўриш мумкин ҳамда овқатланиш вақтида қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Кальций ва/ёки Д3 витамини танқислиги профилактикаси ва уни даволаш Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: 2 таблеткадан кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун). 3 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун) ёки шифокор кўрсатмасига биноан. Остеопороз ва унинг асоратлари (суяк синишлари)ни ўзига хос муолажаси ва профилактикасига қўшимча Катталарга – 2 таблеткалан кунига 2 маҳал (эрталаб ва кечқурун). Махсус гуруҳ пациентлари Жигар функцияси бузилган пациентлар Дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди. Буйрак функцияси бузилган пациентлар Оғир буйрак етишмовчилигида “Кальций Д3 витамини билан” препаратини қўллаш мумкин эмас. Кекса пациентлар Катталар учун мўлжалланган доза билан бир хил. Креатинин клиренсининг пасайиш эҳтимолини инобатга олиш лозим. Даволаш давомийлиги Кальций ва/ёки Д3 витамини танқислигини даволаш ва профилактикаси учун қўлланилганда, даволаш курсининг ўртача давомийлиги энг камида 4-6 ҳафта. Йил давомида такрорий курслар сони индивидуал тартибда аниқланади. Остеопороз ва унинг асоратлари (суяк синишлари)ни ўзига хос муолажаси ва профилактикасига қўшимча сифатида қўлланганда, даволаш давомийлиги шифокор томонидан индивидуал тартибда аниқланади.